Далилнинг ҚувватиШаръий далил бу унга далолат қилган ҳукм шаръий эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжатдир. Шунинг учун бир ҳукмни шаръий деб ҳисоблаш унинг далили эътиборга олинишига боғлиқ. Демак, шаръий ҳукмларни ҳисобга олишда шаръий далилга эътибор бериш муҳимдир. Агар бир ҳодисага унинг ҳукми қандай бўлишига боғлиқ далил келтирилса, у эътиборга олинганлиги учун ҳукми шаръий ҳисобланади. Агар бир ҳодисага икки далил келтирилса, яъни уларнинг бири ҳаромликка далолат қилса, иккинчиси унинг хилофи бўлган мубоҳликка далолат қилса, икки далилнинг қай бири кучли эканлигини билиш учун уларни таржиҳ қилиш вожиб. Таржиҳ орқали қувватли далил олиниши учун далилларнинг таржиҳ жиҳатларини билиш зарур. Далилни таржиҳ қилиш учун қувватли далилга суяниш лозимлигига саҳобаларнинг ижмои далил бўлади. Чунки хатна қилинадиган икки аъзонинг учрашиши ҳақидаги Ойиша р.а.нинг хабари асос қилинади, яъни: «Агар хатна қилинадиган икки аврат учрашса, ғусл вожиб бўлади. Мен ва Расулуллоҳ с.а.в. шундай қилсак ғусл қилардик» деб баён қилинган хабарини Абу Ҳурайра Расулуллоҳ с.а.в.дан: «Сув албатта сувдан кейин бўлади», деган хабаридан кучлироқ деб билганлар. Бунга сабаб, пайғамбарнинг хотинлари бу ишларни бошқалардан кўра яхшироқ билади. Шунингдек, Расулуллоҳ с.а.в.нинг жунуб ҳолатда тонг оттирганликлари ҳақидаги аёлларининг хабарини Абу Ҳурайра Фазл ибн Аббоснинг Расулуллоҳ с.а.в.дан: «Ким жунуб ҳолатда тонг оттирса, у рўза тутмасин», деган ривоятидан кучлироқ деб билган. Алий ибн Абу Толиб р.а. ҳам Абу Бакр р.а.нинг хабарини кучлироқ деб билган ва у кишидан қасам ичишни талаб қилмасдан, бошқа кишига қасам ичирган. Абу Бакр р.а.
164-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|